17:50 (23.12.2024)

38

Миср Ўзбекистонга гепатитга қарши дори воситаларини етказиб бермоқда

Ўзбекистон Президентининг гепатит С ни давлат бюджети ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси доирасида Миср ҳукумати томонидан гуманитар ёрдам сифатида ажратилган «Софосбувир» дори препаратининг навбатдаги партияси Тошкентга олиб келинди.

720 ўрамдаги дори воситаларидан иборат юк Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Шарм-ал-Шайхдан етказилди. Бу 2030 йилгача гепатит касаллигига барҳам бериш миллий дастурига кўра Мисрдан Ўзбекистонга келтирилаётган инсонпарварлик ёрдамининг 27-партияси ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Миср ҳукумати қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона «Софосбувир», «Даклатасвир» ва «Энтекавир» препаратларини етказиб беради.

Шу кунгача қиймати 1,461 миллион долларга тенг қарийб 13,4 тонна дори-дармонлар олиб келинди. Дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида даволанаётган беморларга тарқатилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech