08:58 (23.07.2025)
235
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида, Навоий вилояти Кармана тумани, Хўжа Хисрав МФЙ, Садоқат кўчаси 36-уй манзилида жойлашган «BURXANOV FARM 2415» масъулияти чекланган жамиятга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.
Мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 18 турдаги дори воситасини сақлаётган ва реализация қилаётган «BURXANOV FARM 2415» МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Кармана туманларо иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.
Ҳамда «BURXANOV FARM 2415» МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 14 сентябрда берилган 283-сонли лицензия бекор қилинди.
Маълумот ўрнида, жорий йил бошидан буён лицензия талаб ва шартларини бузган 20 та дорихонанинг лицензияси тегишли суд қарорлари билан бекор қилинган.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилган.