15:16 (06.05.2024)
979
My.gov.uz – ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳозирда 520 та онлайн хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Улар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасига оид хизматлар ҳам бўлиб, минглаб юртдошларимиз улар орқали уйдан чиқмасдан, биргина телефон орқали ўзларига зарур маълумотларга эга бўлишмоқда.
My.gov.uz – ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Соғлиқни сақлаш” бўлимида 15 та онлайн хизматларни ўз ичига олади, улар қуйидагилар:
♦ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш;
♦ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш;
♦ Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш саломатлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш;
♦ Оилавий шифохона шифокори маълумотлари билан танишиш;
♦ Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш;
♦ Тиббий ордерни текшириш;
♦ Шифокор қабулига ёзилиш;
♦ Аҳолининг профилактик кўриклар тақвими;
♦ Тиббий маълумотномаларни олиш (083/ҳ шаклдаги);
♦ Профилактик эмланганлик ҳолатини текшириш;
♦ Давлат томонидан бепул бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот;
♦ 40 ёшдан кейинги юрак қон-томир тизими касалликлари хавфини баҳолаш номограммаси;
♦ Болаларнинг эмланиш тақвими;
♦ Тана вазни ва оғирлиги калькулятори;
♦ COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш.
Шунингдек, порталнинг “Ижтимоий ҳимоя” бўлимида:
- Руҳий саломатлик бўйича диспансердан маълумотнома;
- Наркология бўйича диспансердан маълумотнома олиш хизматлари ҳам мавжуд.
ЭСЛАТМА: Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун OneID тизимида рўйхатдан ўтиш зарур. Айрим хизматлардан фойдаланиш учун ЭРИ (электрон рақамли имзо) ҳам талаб қилиниши мумкин.