13:00 (13.10.2025)
51
Олимлар сил касаллигини аниқлашда янги, таҳлилсиз усулни таклиф қилдилар. Ушбу методда балғамдан фойдаланмасдан, бемор нафасидаги заррачаларда Mycobacterium tuberculosis (туберкулёз қўзғатувчиси) бактериясининг ДНКси махсус TB Hotspot detectOR (THOR) қурилмаси ёрдамида аниқланди.
Тадқиқот Open Forum Infectious Diseases журналида эълон қилинди.
Ушбу метод балғам таҳлилида ижобий натижа қайд этилган беморларнинг 47 фоизида, юқори бактериал юкламага эга бўлганларда эса 57 фоизида силни аниқлай олди. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ушбу ёндашув суюқ анализ топшириш имконига эга бўлмаган беморларни ҳам шифохона шароитида тезкор текшириш имконини яратади.
Шунингдек, олимлар тиббий хоналар ҳавосидан олинган намуналарнинг 30 фоизида ҳам сил таёқчаси ДНКси аниқланганини қайд этдилар. Бу эса методнинг юқори сезгирлигини тасдиқлаши билан бирга, инфекциянинг ёпиқ жойларда қай даражада осон юқиши мумкинлигини ҳам кўрсатади.