15:00 (19.09.2024)
366
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда “M-s.” МЧЖ раҳбари Б.Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Наманган шаҳри, “Лола” МФЙ ҳудудидаги омборхонада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 828,1 млн сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, “Наманган дори-дармон” АЖга қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.