11:52 (20.03.2025)
515
Хитойлик олимлар куркума (зарчава) таркибидаги фаол модда- куркумин сурункали ўпка инфекцияларини даволашда антибиотиклар таъсирини сезиларли даражада оширишини аниқлади.
Силга қарши асосий дори бўлган бедаквилин билан бирлаштирганда, бирикма бактериялар ўсишини секинлаштиради ва уларнинг терапияга чидамлилигини пасайтиради. Тадқиқот Microbiology Spectrum журналида чоп этилди.
Тадқиқотчилар бир қатор тажрибалар ўтказди, уларда куркумин қўшилиши бактерияларнинг бедаквилинга чидамли бўлиб қолишини олдини олишга ёрдам бериши аниқланди, бу инфекцияларни даволашда асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Лаборатория сичқонлари устида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатди бундай комбинация фақат антибиотикни қўллаш билан солиштирганда тикланиш имкониятини оширади.
Ушбу кашфиёт даволаш қийин бўлган инфекцияларга қарши курашда янги терапевтик ёндашувлар учун асос бўлиши мумкин. Келажакда тиббиёт амалиётига комбинацияланган дори воситаларини жорий этиш мақсадида олимлар куркуминнинг бактерияларга таъсир қилиш механизмини ўрганишда давом этмоқда.