11:53 (08.01.2025)

232

2024-йилнинг асосий илмий ютуқлари номланди

Science журнали муҳаррирлари 2024-йилда илмий ҳамжамиятдаги асосий ютуқлар рўйхатини эълон қилишди.

Журналга кўра, йилнинг асосий кашфиёти ОИВга қарши «Ленакапавир» препарати бўлди. Янги механизмга эга бўлган инъекцион препарат инфекцияни олдини олишнинг юқори самарадорлигини намойиш этди.

Муаллифларнинг сўзларига кўра, улар Ленакапавирни нафақат юқори самарадорлиги туфайли йилнинг ютуғи сифатида танладилар: "муваффақият ОИВ капсид оқсилининг тузилиш ва функциясини янгича тушунишдан келиб чиқди".

Йилнинг илмий ютуқлари рўйхатига шунингдек, аутоиммун касалликларига қарши CAR-T ҳужайра терапияси, Жеймс Уэбб телескопи ёрдамида биринчи галактикаларнинг пайдо бўлиш механизмларини очиб бериш, РНК асосидаги пестицид спрейи, сув ўтлари ҳужайраларида маълум бўлган биринчи азот бириктирувчи органелланинг тавсифи киритилган.

Science мутахассислари шунингдек, магнитланишнинг янги турини, Хитойдан 1,6 миллиард йил бўлган микроскопик сувўтларга ўхшаш фотоалбомларнинг топилишини ва қитъаларнинг шаклланиши билан боғлиқ бўлган мантия тўлқинлари назариясининг кашф қилинишини ҳам таъкидлаб ўтишган. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech