09:00 (30.04.2024)

1271

Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин

Қуёш нури таъсирида ишлаб чиқариладиган D витамини танқислиги фақатгина суякларнинг умумий саломатлиги ва кайфиятга таъсир этади, деб қаралган. Бироқ янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, D витаминининг етишмаслиги бошқа касалликларнинг юзага келиши ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ирландияда 4000 нафар кекса инсонлар иштирокида навбатдаги тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, D витамини танқислиги бўлган иштирокчиларда депрессиянинг ривожланиш хавфи 75 фоизга юқори чиқди. Бу эса D витамини тўғридан тўғри бош мия ва нерв тизимига таъсир этишини яна бир бор исботлайди. Унинг етишмаслиги оқибатида Паркинсон ва деменция (ақли заифлик ва эслай олмаслик) каби касалликларга кексайганда чалиниш хавфи ортади.

Ирландиялик бош шифокор Роберт Бриггснинг фикрича, мазкур тадқиқот натижалари мамлакатдаги соғлиқни сақлаш сиёсатига таъсир ўтказиши, жумладан, депрессиянинг олдини олиш учун D витаминини қўшимча сифатида аҳолига тарқатиш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

D витамини танқислиги нафақат кексаларга, ёш аёлларга ҳам таъсир этиб, уларда доимий ёмон ва салбий фикрлар пайдо қиладиган депрессия хавфини оширади. Ушбу тадқиқот D витаминининг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлик учун муҳим элемент ҳисобланишини исботлади. Витаминларни қўшимча қабул қилиш барча ёшдаги одамларда депрессиянинг олдини олишда оддий ва самарали ечим бўлиши мумкин. Шунинг учун тадқиқот муаллифлари барча давлатларда ва айниқса қуёш нури чекланган ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш дастурларида D витаминининг аҳамиятини қайта кўриб чиқишга ундамоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech