08:46 (09.02.2024)
878
Кўпчилик томонидан бериладиган саволга Санитария-эпидемиология қўмитаси мутахассиси жавоб берди.
- Нима учун 13 турдаги касалликларга қарши эмлаш олиб борилади? Бошқа юқумли касалликларни ҳам эмлаш билан қамраб олса бўлмайдими?
- Эмлаш календарига киритилган касалликлар юқиш даражаси ва унинг асоратидан ўлим миқдори кўплиги сабабли ЖССТ тавсияси асосида Республика Бош Давлат Санитария врачи томонидан тасдиқланган миллий профилактик эмлашлар календарига киритилган. Ҳозирги кунда 13 турдаги юқумли касалликларга: гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк инфекция, ВПЧ-одам папиллома вирусларига қарши эмлашлар олиб борилади.