08:25 (01.05.2025)

645

Нурофен

Халқаро патентланмаган номи (ХПН): ибупрофен

Фармакологик хусусиятлари:
Оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Сўрилиши – юқори даражада. Ошқозон-ичак трактида деярли бутунлай сўрилади.

Қўлланилиши:
Нурофен бош оғриқ, мигренлар, тиш оғриғи, невралгия, орқа, елкаларда оғриқларда, мушаклар ва ревматик оғриқлар, грипп ва шамоллаш билан касалланганлик вақтида юзага келадиган исситмалик қалтирашларда қабул қилинади.

Қўллаш усули ва дозалари:
Ичга қабул қилиш учун.

Фақат қисқа муддат қўллаш учун.

Меъда фаолияти сустроқ касалларга препаратни овқат билан қабул қилиш тавсия этилади.

Препарат катталар ва тана вазни 20 кг дан кам бўлмаган болаларга (тахминан 6 ёшли болаларга) буюрилади. Таблеткаларни қабул қилиш оралиғи камида 6 соатни ташқил этиши керак. Препаратни 5 суткадан ортиқ қўллаш зарурати бўлганида (агар симптомлар йўқолмаса), маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ножўя таъсирлари мавжуд (қабул қилишдан аввал йўриқномани ўқиб чиқинг).

Махсус кўрсатмалар:
Ибупрофенни ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойлиги давомида қўллаш тавсия этилмайди.

Тана вазни 20 кг дан кам ва 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Сақлаш шароити:
Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ва болалар қўли етмайдиган жойда сақлаш керак.

Дорихоналардан бериш тартиби: Рецептсиз.

"Дори-Дармон" АК дорихоналарида "Нурофен" 200 мг N10 таблетканинг нархи: 27,500 сўм.

Ишлаб чиқарувчи: Reckitt Benckiser Healthcare International LTD

Сертификат №:010060120901494

Маълумот хизмати: (78) 1203800 ёки 1002

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech