14:00 (24.05.2024)
1195
Профессор Такэси Ивацубо бошчилигидаги Токио университети олимлари гуруҳи қондаги иккита оқсилни бирлаштириш орқали Альцгеймер касаллигини аломатлар пайдо бўлгунга қадар юқори аниқлик билан аниқлашга муваффақ бўлди.
Aльцгеймер касаллигида нуқсонли бета-амилоид оқсиллари семптомлар пайдо бўлишидан анча олдин тўпланиши маълум. Ҳозиргача уларнинг тўпланишини фақат мия тасвирлари асосидаги юқори аниқликдаги ускуналар ёрдамида аниқлаш мумкин эди.
Олимлар Aльцгеймер касаллиги белгилари бўлмаган 474 кишидан олинган қон тестларини мия тасвири натижалари билан солиштирди. Қондаги бета-амилоидлар ва фосфорланган тау протеин-217 бирикмасини таҳлил қилиб, олимлар мияда бета-амилоидларнинг тўпланишини аниқлашга муваффақ бўлишди, бу Aлцгеймер касаллиги мавжудлигини кўрсатади - ёш ва бошқа маълумотларни қўшганда, диагностика аниқлиги 90% ни ташкил этди.
"Aльцгеймер касаллигининг дастлабки босқичларида ёрдам берадиган дори бор. Кейинги қадам- одамларда касаллик белгилари пайдо бўлгунга қадар даволашдир. Aгар касалликни қон тести ёрдамида аниқлаш мумкин бўлса, бу даволанишнинг эрта бошланишига хизмат қилади. ", - дейди профессор Ивацубо.