09:00 (25.07.2024)

802

ОАВ: Синов қилинган 7000 та ҳинд йўтал сиропининг тахминан 5 фоизида хавфли токсинлар бор

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги йўтал сиропларини таҳлил қилиш натижалари тўғрисида ҳисобот эълон қилди - жами 7000 дан ортиқ намуналар олинди ва ўрганилди. Улардан 335 таси соғлиқ учун хавфли - диэтиленгликол ва этиленгликол заҳарли моддалар топилган. Улар сифат стандартига жавоб бермаслиги аниқланди, деб ёзади The Economic Times газетаси.

Тадқиқотлар Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш марказий ташкилоти томонидан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз: Ҳиндистон ҳукумати давлат лабораторияларига маҳаллий компаниялар томонидан экспортга мўлжалланган йўтал сироплари намуналарини синовдан ўтказишга бўйруқ чиқарган. Ушбу чора 2022 йилда бир нечта мамлакатларда - Гамбия, Ўзбекистон, Камерунда истеъмолчи-болалар ўртасида содир бўлган оммавий заҳарланишлар ва унинг ортидан келиб чиққан ўлим ҳолатлари боғлиқ.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, 2022-йил декабр ойидан буён 162 та дори ишлаб чиқарувчи заводда ўтказилган текширувда " олиб келинаётган хомашё синовдан ўтказилмагани” аниқланган. Ҳиндистондаги 8500 та кичик дори заводларининг чорак қисмидан камроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган халқаро дори ишлаб чиқариш стандартларига жавоб беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech