11:27 (17.01.2025)

467

Golrang Pharmaceutical Investment компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси тижорат ишлари бўйича директори Рамил Абдулов, Ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машарипов ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи Зафар Умаровлар  Golrang Pharmaceutical Investment  компанияси бош директори (Эрон Ислом Республикаси) Жаноб Ашофте, Фаран Шими компанияси бош директори Жаноб Молаиэ, Tulipa pharma бош директори (Арманистон) Шамшири Шива хоним  билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ҳамкорлик масалалари хусусан, Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқариш корхонасини очиш, Ўзбекистон фармацевтика бозорига сифатли дори воситаларини етказиб бериш ва юртимиз аҳолисини зарур дори воситалари  билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Golrang Pharmaceutical Investment компанияси 2010 йилда Golrang Industrial Group холдинг гуруҳи томонидан ташкил этилган ва йиллар давомида Эрон республикаси фармацевтика саноатининг муҳим ва асосий қисмига айланиб улгурган. Компания тизимида бир қатор шўба корхоналар бўлиб, хомашё, тайёр маҳсулотлар, фармацевтика, ўсимлик ва озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқаради, шунингдек, ўз маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech