15:00 (07.11.2025)
64
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси томонидан дорихона ходимлари учун навбатдаги малака ошириш ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тренингда дорихона мудирлари ва ходимлари онлайн ва офлайн форматда иштирок этди.
Ўқув жараёнида «Jurabek Laboratories Ltd» фармацевтика компанияси вакиллари қатнашиб, компаниянинг илғор юнидоза шаклидаги ОТС дори воситалари ҳақида маълумот берди.
“Юнидоза” - бир марта қабул қилиш учун мўлжалланган дорининг аниқ миқдори.
Афзалликлари:
- Очиш осон, ичишга қулай ва ўзи билан олиб юриш мумкин;
- Тайёр аниқ дозада;
- Хавфсизлик – дорилар юқори гигиена стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.
- Самарадорлик – аниқ миқдорда тақдим қилинган дори зудлик билан керакли таъсир кўрсатади.
- Модуль ва кўп мақсадли фойдаланиш – турли ёш ва ҳолатдаги беморлар учун мослаштирилган.
Тақдимотда «Jurabek Laboratories Ltd» томонидан ишлаб чиқарилаётган юнидоза шаклидаги бир қатор дори воситалари ҳақида маълумот берилди:
Бакдиар – ичак антисетики, диареяга қарши самарали восита, ҳазмни яхшилайди ва ичакдаги ноқулайликларни бартараф этади.
Ифента суспензияси – болаларда иситмани тушириш, яллиғланиш ва оғриқни камайтириш учун мўлжалланган.
Февалган ёки Парацетамол свечалари – болалар учун иситма тушириш ва оғриқни камайтиришда қўлланилади.
L-Карнитин – организмдаги ёғларни эритишга ёрдам беради, энергия ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди.
Лекорн Энердже – метаболик дори воситаси бўлиб, болаларда ўсиш ва ақлий ривожланишга ёрдам беради, энергияни оширади, иммунитетни мустаҳкамлайди ҳамда соч ва тирноқларни кучайтиради.
Шунингдек, тренингда ингаляция воситалари, аллергия белгилари ва герпес вирусига қарши дори воситаларининг қўлланилиши, таркиби, фаол моддалари, инсон саломатлигидаги аҳамияти, қўллаш тартиби ва эҳтимолий ножуя таъсирлари ҳақида ҳам маълумот тақдим қилинди.
Бундай ўқув-семинарлар дорихона ходимларининг мижозларга дори воситалари ҳақида тўғри ва зарурий маслаҳатлар беришида муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун: «Jurabek Laboratories» миллий ва халқаро стандартларга жавоб берадиган етакчи маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.