17:50 (17.12.2024)
437
Қондаги қанднинг юқори даражаси ички аъзоларга ҳалокатли таъсир кўрсатади, бу эса инфаркт ва инсульт ривожланиш хавфини оширади.
"Буюк Британияда 40 ёшдан ошган ҳар ўнинчи одам диабет билан касалланган ва уларнинг кўпчилиги қондаги қанд миқдорининг ошишига олиб келадиган овқатларни истеъмол қилади. Фойдали деб ҳисобланган айрим маҳсулотлар бу кўрсаткичга салбий таъсир кўрсатмоқда," - дейди тадқиқотчилар.
Демак касалликдан ҳимояланиш учун шакар, туз ва ёғларни истеъмол қилишни минималлаштириш керак. Бундан ташқари, қондаги қанд миқдорини кескин оширадиган маҳсулотларга картошка, узум, қуритилган мевалар, мева шарбати ва суши киради.
Мутахассислар энг фойдали озиқ-овқатлардан углеводларни ўртача истеъмол қилишга чақириб, кўп одамлар меваларни кам истеъмол қилиши, лекин бир ўтиришда меёрини ошириб юборишини таъкидлади.
Қондаги қанд миқдорини барқарорлаштириш учун шифокорлар тузланган карам, брокколи, ясмиқ, цитрус мевалар, шакарсиз йогурт, тухум ва денгиз маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилишни маслаҳат беришди.
Аввалроқ тадқиқотчилар қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлаб туриш учун кунни оқсил, фойдали ёғлар ва мураккаб углеводларни ўз ичига олган тўғри нонуштадан бошлашни тавсия қилган эди. Нонушта учун энг фойдали маҳсулотлар рўйхатида авокадо, сули ёрмаси ва какао келтирилган.
"Маҳсулот таркибидаги флавоноидлар инсулинга сезгирликни яхшилашга ва глюкоза даражасини тартибга солишга ёрдам беради," - дея тушунтирди мутахассислар какао ҳақида гапириб.