08:50 (09.04.2024)

1435

Олимлар инсоният учун энг хавфли ўнта касаллик рўйхатини тузишди

Олимлар дунёда касалланиш ва ўлим даражаси бўйича кенг кўламли тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижаларига асосан сўнгги 30 йил ичида инсоният учун энг хавфли бўлган ўнта касаллик рўйхатини туздилар.

Лойиҳага Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари институти раҳбарлигида ўнлаб мамлакатлардан юзлаб экспертлар ва илмий ташкилотлар жалб қилинди.

Мутахассислар 204 та давлатда умр кўриш давомийлиги ва ўлимнинг 288та сабабини таҳлил қилди. Маълум бўлишича, сўнгги йилларда дунё бўйлаб ўртача умр кўриш давомийлиги ўсиш тенденциясини кўрсатган. Бироқ, коронавирус пандемияси бошланганидан кейин бу кўрсаткич пасайган – натижада ўртача умр кўриш 71,7 ёшни ташкил қилди.

2019 йилда энг хавфли касалликлар орасида биринчи ўринни юрак-қон томир касалликлари эгаллади. Иккинчи ўринда инсульт, учинчи ўринда — сурункали обструктив ўпка касаллиги.

Ўнталикка шунингдек қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, неонатал касалликлар, яъни ҳаётнинг биринчи ойида ўлимга олиб келадиган касалликлар, Альцгеймер касаллиги, ўпка саратони, қандли диабет, буйрак касалликлари ва диарея киради. 2021 йилда COVID-19 рўйхатга киритилди. Ва у тезликда иккинчи ўринга кўтарилди, инсульт кейинги ўринга тушди.

Тадқиқот ўтказган олимларнинг таъкидлашича, юқумли касалликлар аста-секин ўнталикдан чиқиб кетмоқда. Аммо Альцгеймер касаллиги ўз мавқеини ошириб, тўққизинчи ўриндан кўтарилиб, олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, экспертлар янги пандемиялар пайдо бўлишини истисно этмаяпти, деб ёзади The Lancet журнали.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech