09:00 (12.07.2024)
850
AҚШ Миллий саратон институти олимлари 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар куни мультивитаминли комплексларни истеъмол қилган 400 мингга яқин америкаликларнинг сўровномаларини ўрганиб чиқиб, бу уларнинг умр кўриш давомийлигига ижобий таъсир кўрсатмаган деган хулосага келишди.
Aксинча, бу гуруҳда ўлим хавфи витаминларни қабул қилмаганларга қараганда 4% юқори бўлган. Мутахассислар ҳозирда бундай комплексларни қабул қилишнинг фойдаси ҳақида илмий далиллар йўқлигини тасдиқлади.
AҚШ Миллий Саратон Институти тадқиқотчилари нуфузли JAMA Network илмий журналида мунтазам равишда мультивитаминлар (бир капсулада бир нечта витаминларни ўз ичига олган препаратлар, баъзан микроэлементлар билан бирга) қабул қилган фуқароларни кузатув натижаларини эълон қилди.
Тадқиқотда ўртача ёши 61,5 ёш бўлган 390 124 киши иштирок этди. 20 йилдан ортиқ давом этган эксперимент бошланишида иштирокчиларнинг ҳеч бирида саратон ёки бошқа сурункали касалликлар бўлмаган. Бу вақт ичида олимлар 164 762 ўлимни қайд этишди. Деярли 50 минг киши саратон касаллигидан, 35 минг киши юрак ва қон томир патологияларидан, 9 минг бемор эса мия қон томир касалликларидан вафот этган.
Тадқиқотчилик комплексларни кундалик истеъмол умр кўриш ёшига ижобий таъсир кўрсатмайди, деган хулосага келишди. Аксинча, мультивитаминли қўшимчаларни қабул қилган иштирокчилар орасида ўлим хавфи 4 фоизга юқори бўлган. Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатдики, мультивитаминларни истеъмол қилувчиларда саратон, юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлардан умумий ўлим ва ўлим эҳтимоли қўшимчаларни қабул қилмаган иштирокчилар билан таққосланганда юқори бўлган.
Ҳар уч америкалик катталардан бири, илмий тадқиқотларга кўра, касалликнинг олдини олиш учун мультивитаминларни қабул қилади. Шу билан бирга, ўтказилган сўровларга кўра, 2021 йилда коронавирус пандемияси даврида витаминларни истеъмол қилиш кўпайган.
- Саратоннинг олдини олиш ва даволашда витамин қўшимчаларининг самарадорлиги етарлича ўрганилмаган, -дейди Россия Фанлар академиясининг академиги Оксана Драпкина, -баъзилари зарарсиз бўлиши мумкин, аммо кўплаб витамин қўшимчалари кимётерапия препаратлариининг таъсирини сусайтиради ёки ён таъсирини оширади. Хусусан, антиоксидант қўшимчаларни қабул қилиш саратоннинг қайталани билан боғлиқлиги қайд этилган, деди у.
"Кимётерапиянинг ножўя таъсирини камайтириш учун витаминлар керак бўлган баъзи ҳолатлар мавжуд. Бироқ, кўп ҳолларда, қўшимчалар керак эмас ёки даволаниш вақтида тўхтатилиши керак, - деб таъкидлайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперти.