09:43 (08.01.2024)

872

“Олти ойлик боланинг қўлида ҳам телефон”. Шифокор болаларда миопия кўпайиб бораётганини айтди

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар, айниқса болаларда миопия (узоқни кўра олмаслик) хасталиги кўп учрамоқда. Бу ҳақда “Доктор Мақсудова клиникаси” асосчиси, шифокор Зулфия Мақсудова маълум қилди.

Унинг таъкидлашича: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Ер юзининг ярим аҳолиси миопия билан касалланади. Ҳозирда дунёда 30 фоизгача инсонлар узоқни кўра олмаслик билан хасталанган. Биз Ўзбекистон Офтальмологлар ассосиацияси билан биргаликда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг қатор мактабларида бўлиб, болаларда бепул текширувлар ўтказдик. Шунда иқрор бўлдикки, болаларимизнинг 30 фоизи айнан миопия билан хасталанган экан. Энг ачинарлиси, ўша 30 фоиз болаларнинг ичида 40 фоизининг ота-онаси фарзандининг кўзи яхши кўрмаслигини билмайди.

Бугунги техник прогресс пайтида бу жуда катта муаммо. Ҳамма болаларнинг қўлида телефон. Эътибор берган бўлсангиз, 6 ойлик боланинг ҳам қўлида телефон бор. Компьютерларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бу нарса албатта, миопиянинг янада кўпайишига олиб келади. Авваллари миопияни 10-15 ёшли болаларда аниқлаган бўлсак, ҳозир 3-4 ёшлиларида ҳам учрамоқда. Яъни у эрта бошланяпти, чунки болалар қўлига гаджетлар жуда эрта бериляпти”, — деди шифокор.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech