08:00 (21.08.2025)
157
Стэнфорд университети олимлари турли дори воситаларининг ножўя таъсирини камайтириш усулини топдилар — улар бунга организмдаги мақсадли нуқтада ультратовуш ёрдамида «фаоллаштириш» мумкин бўлган нанозаррачалар орқали эришдилар.
Кўплаб дори воситаларининг муаммоси шундаки, улар фақат керакли жойда эмас, балки бутун организмда ҳаракат қилади, бу эса ножўя таъсирларга олиб келади. Масалан, антидепрессантлар диссоциацияни келтириб чиқариши мумкин, оғриқ қолдирувчи дорилар — кўнгил айнишига, кимётерапия эса соғлом ҳужайраларга шикаст етказади.
Олимлар томонидан яратилган янги тизим кетаминни миянинг аниқ соҳаларига, оғриқ қолдирувчи моддаларни эса қўл-оёқдаги муайян нервларга етказа олади. Бу технология аллақачон каламушларда синовдан ўтказилган.
Кашфиётнинг калити кутилмаган ингредиент — шакар эди. Олимлар нанозаррачалар ичидаги 5% шахароза эритмаси уларни организмда анча барқарор, аммо ультратовушга сезгир бўлишини аниқлади. Дори қон оқими орқали бутун танага тарқалади, лекин фақат тор ультратовуш нурлари йўналтирилган жойда чиқарилади.
Ушбу ишланма дори воситаларини аниқ ва хавфсиз қилиши мумкин — депрессияни ножўя таъсирларсиз даволашдан тортиб, жароҳат оғриғини енгиллатишгача. Технологиянинг инсонлардаги илк клиник синовлари кетамин ёрдамида сурункали оғриқни даволаш учун ўтказилиши режалаштирилмоқда.