17:45 (12.06.2025)
75
“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимидаги дорихоналарда фаолият юритаётган фармацевтлар учун ўқувлар ташкил этиш анъанага айланган.
Бугун ташкил этилган ўқувда “Dr. Reddy's” компаниясининг вакиллари жиғилдон қайнаши, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасида қўлланиладиган, халқаро патентланмаган номи омепразол ҳисобланган Омез® дори воситаси, унинг дозалари, қайси дозада қандай беморга тавсия қилиш мумкинлиги ва қўлланилиши ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Призентацияда келтирилишича Омез® препарати Ўзбекистон бозорига кириб келганига 30 йил бўлган ва табиийки йиллар давомида истеъмолчилар ишончини қозонганлиги учун ҳам бугунги кунда кўп сўраладиган дорилар қаторида турибди.
Ўқув давомида фармацевтлар ўзларини қизиқтирган, истеъмолчилар томонидан кўп бериладиган саволларга жавоб олишди. Ўқув интерактив усулда савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой ўтди.