11:51 (03.06.2025)
121
ЖССТ - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 2025 йил 15 майда тақдим этилган маълумотга кўра, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Европа минтақаларида "АстраЗенеcа" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Имфинзи" (дурвалумаб) инфузия эритмасини тайёрлаш учун 500 мг/10 мл концентратининг сохта партиялари аниқланган.
Ушбу контрафакт маҳсулотлар Эрон Ислом Республикаси (БАЗР, ББЕГ партияси) ва Туркия (АВЗТ партияси) ҳудудларида аниқланган, бу ҳақда 2025 йил март ойида ЖССТга хабар берилган эди. Аввалроқ ЖССТ Арманистон, Ливан ва Туркияда аниқланган бошқа сохта партиялар ҳақида № о5/2024 тиббий маҳсулотлар ҳақида огоҳлантириш орқали маълумот берган эди.
Маълумот учун, "Имфинзи" (дурвалумаб) - дурвалумаб фаол моддасига асосланган дори воситаси бўлиб, моноклонал антитаналар тоифасига киради ва катталарда кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини (НСCЛC) даволашда монотерапия сифатида қўлланилади. Дори рецепт бўйича берилади.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ хабарида қайд этилган "Имфинзи" препарати мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилмаган ва Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилмаган. Шу кунга қадар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мамлакатимизда "Имфинзи" дори воситасини истеъмол қилиш ҳолатлари тўғрисида ўз-ўзидан хабар келиб тушмаган.
Муҳтарам юртдошлар!
Агар сизда дори воситаларини қабул қилишда ножўя таъсирлар аниқланса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг.
Қуйидаги farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент шаҳри, Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига хабарнома юборинг.
Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144