11:00 (05.12.2025)

166

Ўзбекистонлик талабалар фармацевтика бўйича халқаро олимпиадада 1-ўринни эгаллашди

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабалари жорий йил 27–28 ноябрь кунлари Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида ўтказилган нуфузли халқаро фан олимпиадасида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Олимпиада Осиё Фанлар академияси академиги, Халқаро фанлар академиясининг Озарбайжон бўлими академиги, фармацевтика фанлари доктори, профессор Баян Сагиндикова таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилди.

Ушбу олимпиадада Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан келган кучли талабалардан иборат 9 та жамоа иштирок этиб, уларни ичида ўзбекистонлик талабалар гуруҳи 1-ўринни эгаллагани қувонарли албатта.

Яна бир жиҳати ушбу олимпиадада Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти иқтидорли талабалари:

- Йўлдошев Отабек – 4-босқич
- Холмуҳамедова Нигина – 4-босқич
- Юсуфжонов Абдурашид – 4-босқич
- Қувватова Заринабону – 5-босқич
- Мамажонов Нуриддин – 5-босқич илк бор иштирок этишларига қарамай институт шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

Олимпиада 4 турдан иборат бўлиб, унда 5 та мутахассислик фанлари фармакология, фармакогнозия, фарматсевтик кимё, фармация менежменти ва иқтисодиёти ва фармацевтика технологиясидан оғзаки ва ёзма тест синовлари ўтказилди.

‘‘Саволлар ўзига яраша қийин бўлди, лекин ютишимизни билар эдим. Чунки мен ўз жамоамга ишонган эдим. Ҳар бир иштирокчи ўзига яраша кучли билим эгалари – дейди жамоа сардори Абдурашид Юсуфжонов.

Талабаларни, ёш фармацевтларни ушбу беқиёс ғалаба билан самимий муборакбод этамиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech