17:46 (12.07.2023)

2311

Перуда Гийена-Барре синдроми ҳолатлари кўпайиши сабабли фавқулодда ҳолат элон қилинди

10 июл куни Перу ҳукумати томонидан мушаклар кучсизлиги, сезувчанликнинг бузилиши ва асаб тизими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган ўткир аутоиммун яллиғланиш касаллиги бўлган Гийена-Барре синдроми билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат элон қилинди.

Таъкидланишича, мамлакатнинг 165 га яқин аҳолиси шу синдром билан касалланган, улардан тўрт нафари вафот этган.

Фавқулодда ҳолат элон қилиниши мамлакат ҳукумати фуқароларни даволаш учун зудлик билан 7500 минг ампуладан ортиқ қиммат иммуноглобулин сотиб олиши учун зарур эди. Илгари у ҳаёт учун муҳим дорилар рўйхатига киритилмаганлиги сабабли сотиб олишнинг иложи йўқ эди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech