14:48 (19.07.2023)

2358

Қандли диабетнинг биринчи белгилари

Ҳар ким диабетга чалиниши мумкин. У ортиқча вазнга эга бўлиши ва кўп ширинликлар истеъмол қилиши шарт эмас. Ҳар бир инсон қондаги қанд миқдорини ошганини кўрсатадиган аломатларни билиши фойдалидир.

Қайси аломатлар сиззи ташвишга солиши керак:

- тунги сийиш ва доимий чанқоқлик;

- доимий очлик ва ширинликларга бўлган иштиёқ;

- Овқатдан кейин уйқучанлик.

Юқоридаги белгиларга қўшимча равишда:

- тишлар билан боғлиқ муаммолар;

- қўл ва оёқларда санчиқ, уюшиш.

Булардан ташқари эркакларда терининг қуриши, фурункуллар, танада узоқ вақт давомида битмаятган яралар, аёлларда эса соч тўкилиши, вагинал кандидоз, циклнинг бузилиши ҳам қандлик диабет аломатлари бўлиши мумкин.

Қандли диабет "соқов" касаллик деб аталади, чунки дастлаб ўзгаришлар сезилмайди. Aммо, агар сизда юқоридаги белгилардан бирортаси мавжуд бўлса, унда шифокорга учраб текширувдан ўтиш вақти келди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech