17:47 (29.07.2024)

1030

Томирларни мустаҳкамловчи ва қон тозаловчи 5 та маҳсулот 

Тадқиқотчилар ҳаёт тарзига жиддий ўзгаришлар киритмаган ҳолда юрак ва томирлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган бешта маҳсулотни санаб ўтишди. Уларни кундалик рационига қўшишнинг ўзи кифоя.

"Ёмон" холестеринни камайтириш ва "яхши"сини ошириш учун таом тайёрлашда зайтун мойидан фойдаланиш тавсия этилади. У таркибида юқори фоизли монотўйинмаган ёғлар мавжудлиги билан қимматлидир. Улар бизга яллиғланиш ва ўсмаларга қарши курашда ёрдам беради.

Киноада мавжуд бўлган антиоксидантлар ва аминокислоталар юрак-томир тизимига айниқса таъсир кўрсатади. У ҳужайра даражасида ҳимояни таъминлайди, шунингдек, таркибидаги клетчатка ҳисобига холестерин ва босимни пасайтиришга ёрдам беради.

Олимлар ловиянинг турли хилларини кўриб чиқишда унинг қора турига эътибор қаратдилар. Улар шуни аниқладики, уни мунтазам истеъмол қилиш организмга холестериннинг соғлом даражасини ушлаб туришга ва томирларни мустаҳкамлаб, юрак касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, маҳсулотда ўсимлик оқсиллари кўп.

Олимлар юрак ва томирлар учун организмда триглицеридлар даражасини пасайишини таъминлайдиган ва бошқа афзалликлари кўп бўлган омега-3 ёғ кислоталари мавжудлиги муҳимлигини таъкидладилар. Бунда ёнғоққа эътибор бериш керак. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, фойдали ёғлар, шунингдек, B6 витамини денгиз балиқларини истеъмол қилиш орқали олишимиз мумкин.

Тадқиқотчиларнинг эслатишича, рационимиздаги клетчатка манбалари инсон зарарли овқат билан қабул қиладиган ортиқча тўйинган ёғларни "сўриб олиш" қобилиятига эга. Масалан, қайта ишланган маҳсулотлар - ўша колбаса, ёғли соуслар ва бошқаларни истеъмол қилиш орқали. Таъкидланишича, қон оқимини қийинлаштирадиган ва томирларни ифлослантирадиган инфаркт қўзғатувчилари клетчаткадаги озиқ-овқат толалари ва маҳсулотлари билан бирга организмни тарк этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech