08:45 (13.05.2025)
57
Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Пуллик тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларини молиялаштириш тартибининг 8-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги (07.05.2025 й. давлат рўйхатидан ўтказилган. 3603-1-сон) қўшма қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришга кўра, пуллик тиббий хизматга тўловнинг энг кўп қиймати даволаш-профилактика муассасаси томонидан бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилаётган айнан шундай хизматлар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги керак. Илгари бу кўрсаткич 25 фоиз қилиб белгиланган эди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2025 йилдан кучга кирди.