09:00 (03.07.2024)

931

Австралияда янги қонунга кўра, энди электрон сигареталар дорихоналарда сотилади

Aвстралияда электрон сигаретларни сотиш бўйича янги қоидалар кучга кирди, энди уларни фақат дорихоналарда сотиб олиш мумкин. Ушбу чеклов қурилмаларнинг ёшлар орасида тарқалишини камайтириш учун киритилган.

Ўтган ҳафта қабул қилинган қонунга кўра, электрон сигареталар фақат дорихоналарда сотилади ва 18 ёшдан кичиклар қурилмани сотиб олиш учун шифокор рецептини кўрсатиши керак бўлади.

Қонун 3 ойдан кейин кучга кириши кутилмоқда. Бироқ, октябрь ойига қадар 18 ёшдан ошган шахсларга ҳам электрон сигарет сотиб олиш учун рецепт керак бўлади.

Ўтган йилги маълумотларга кўра, 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшларнинг тахминан 22 фоизи камида бир марта электрон сигарет истеъмол қилган.

Дорихоналарда сотишдан ташқари, қонун никотин концентрациясини чеклашни назарда тутади ҳамда фақат ялпиз, ментол ва тамаки лаззатларига рухсат берилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech