08:50 (23.01.2025)
78
Дори-дармонларнинг ноқонуний айланиши муаммоси нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, балки фуқароларнинг, айниқса, кичик ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
“Наманган-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувида бўлган “BTS” шаҳарлараро почта юкларини ташувчи юк автотранспорт воситаси Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, тегишли тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автомашинанинг юкхонасидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган тахминий суммаси 350 000 000 сўмлик бўлган 140 турдаги 2 156 қути тиббиёт дори воситалари ҳамда 20 дона Iphone 11 уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.