09:12 (31.07.2023)

2553

Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби" тўғрисидаги низомга мувофиқ:

Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Бундан ташқари, шу низомга мувофиқ:

• Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. 

Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

• Дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиши керак.
• Дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланади.
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech