12:01 (16.01.2024)
1110
Покистоннинг дори воситалари айланмасини назорат қилуш бошқармаси таркибида кўп миқдорда заҳарли компонентлар бўлган пропиленгликол партияси қайтариб олингани ҳақида хабар берди.
Ҳозирча фақат битта хавфли партия аниқланган - № C815Н30Р41.
Покистоннинг дори воситаларни назорат қилиш бошқармаси заҳарли пропиленгликолнинг аниқланган партияси билан ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларни, шу жумладан экспорт қилинадиган маҳсулотларни қайтариб олди.
Покистон расмийларининг таъкидлашича, пропиленгликол (ПГ) нинг қабул қилиб бўлмайдиган даражадаги миқдорини ўз ичига олган, мусодара қилинган партиянинг бутун таъминот занжири кузатиб борилмоқда.
Этиленгликол метаболитлари марказий асаб тизимига, юракка салбий таъсир кўрсатиши ва буйракларнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.
Покистон регуляторининг таъкидлашича, аниқланган партия Dow Chemical Thailand томонидан ишлаб чиқарилган. Дори маъмурияти аллақачон Dow Chemical Thailand томонидан ишлаб чиқарилган пропиленгликолнинг бошқа партиясидан тайёрланган тайёр маҳсулотларни ҳам тарқатишни тўхтатиб туришни буюрган.