09:02 (06.12.2023)
1435
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилмайди;
- аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз;
- 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган;
- аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади.
Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, яъни таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик:
- ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолишига,
- катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.