16:00 (03.06.2025)

190

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.

2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган. 

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш

Бунда:

  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
  • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм этиб;
  • кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм; оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм; оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм этиб;
  • кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб;
  • фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланади.

2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.

Базавий миқдорларни белгилаш

Қуйидагилар:

  • 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;
  • 2025 йил 1 августдан бошлаб: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши кўрсатилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech