12:00 (27.06.2025)
223
Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжат Президентнинг 05.09.2024 йилдаги "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Имтиёзли тоифадаги шахсларни даволаш врач кўрсатмаси бўйича "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими орқали шаклланган йўналма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилган вилоятларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида электрон навбат асосида режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2025 йилдан кучга киради.