10:00 (16.09.2024)

354

Қирғизистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ва 1995 й.т., муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган 56000 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини яшаш хонадонларига яшириб қўйганликлари фош этилди.
Мазкур хонадонни кўздан кечириш жараёнида, қўшимча 6780 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлди.

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Натижада, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида доимий яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ва унинг Яккасарой туманидаги ижарага олган хонадони кўздан кечирилганда, жами 43666 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу дори воситалари ҳам Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech