14:58 (26.08.2024)

1328

Рақамли маркировка қоидаларини бузганлик учун жарима 2% миқдорида белгиланган

“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонунга кўра:

- фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш,

- товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш —

реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 %и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилса, жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 %ини ташкил этади.

Ушбу қонун қабул қилингунига қадар (29.05.2024 йил) ушбу ҳуқуқбузарлик реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида (100%) жарима солишга сабаб бўлар эди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech
Close menu