20:00 (10.06.2025)
79
“Eltuz” телеграм канали орқали “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ раҳбариятига нисбатан ёзилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
“Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д. Ахатов раҳбарлиги даврида “корхонанинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан ботқоқликка олиб келингани” асоссиз бўлиб, жамиятнинг 2025 йилнинг 4 ойи давомида қилинган товар айланмаси 20.5 млрд сўмни ташкил қилади.
Хабарда келтирилишича “корхонага тегишли бўлган деярли барча бино ва автомобиллари батамом сотилиб юборилмоқда”. Масъулияти чекланган жамият раҳбари ўз қарори асосида бино ва иншоатларни сотиб юбориш ҳуқуқига эга эмас, “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг тегишли карорига мувофик, асосли ва қонуний тартибда тасарруф этилади.
Жамият директори Д. Ахатов раҳбарлиги даврида фақатгина жамият омбохонасига тегишли таъмир талаб биноси “Дори-Дармон” АКнинг тегишли қарори билан аукцион савдо орқали сотилган, шу билан бирга маъмурий бино ҳудудида GDP стандартларига жавоб берадиган омборхона биноси қурилди. Бундан ташқари Вобкент, Ромитан, Қоракул, Бухоро туманларида 4 та марказий дорихоналар қурилди.
Яна шуни маълум қиламизки, жамият томонидан дори воситалари дорихоналар талабномалари асосида харид қиланади. Дорихоналар ўз ўрнида аҳоли талабларини ўрганади.
Қонунчиликда таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори препаратларини реализация қилишнинг тартиб-қоидалари белгиланган бўлиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3604-буруғига асосан тиббиёт бирлашмалаларининг эҳтиёжи шакллантирилади ҳамда шу эҳтиёж асосида шартномалар тузилиб, таркибида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар бўлган ҳар битта дори воситаси алоҳида лот асосида етказиб берилади. “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ ҳам мазкур қоидалар асосида фаолият кўрсатади. Корхона томонидан ушбу жараёнга ҳеч қандай қўшимча қўшишнинг имкони мавжуд эмас.
Бундан ташқари, “Бухоро Дори дармон” МЧЖ ишчи ходимларининг энг кам иш ҳақи 2 млн 700 минг сўмдан бошланиб, 8 млн сўмгача вазифаси, иш юкламасига қараб белгиланган ва ойлик маошлар ҳар доим ўз вақтида бериб келинади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ га нисбатан келтирилган ҳолатлар ва ёзилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, маълумотлар бир тамонлама ўрганилганлигини, журналист маълум бир маълумотни чоп этишдан аввал ҳар икки томонни эшитиши, ҳужжатларни ўрганиши ва асосли фактларни чоп этишга масъул эканлигини эслатиб ўтамиз.
Қонунчиликка кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.