13:00 (20.08.2024)
378
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890- сонли қарорига мувофиқ сурункали касалликларни амбулатор даволаш учун қабул қилинадиган дори воситаларини электрон рецепт асосида дорихоналар орқали беморларга етказиш ҳамда ушбу жараёнда иштирок этган дорихоналарнинг дори воситалари бўйича сарф-харажатларини қоплаш тизими(реимбурсация)ни жорий этиш белгиланган.
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу вазифалар ижроси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюросининг тиббий маҳсулотлар нархини белгилаш ва қоплаш бўйича техник маслаҳатчиси Станислав Князков билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда юртимизда фаолият юритаётган фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчи компаниялар, етказиб берувчи ташкилотлар ҳамда фармацевтик фаолият билан шуғулланувчи тармоқлари мавжуд йирик дорихоналар вакиллари, хусусан, “Дори-Дармон” АК вакиллари ҳам иштирок этди.
Учрашувда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари нархини белгилаш методологияси, бу жараёнда иштирок этадиган дорихоналарнинг сарф-харажатларини қоплаш тартиби ҳақида зарур маълумотлар берилди.
Йиғилиш қизғин муҳокамаларга бой ўтди.