16:09 (11.06.2024)

1260

Шифокорлар ярани даволаш учун ноёб малҳам ишлаб чиқдилар

Волгоград тиббиёт университети олимлари оғиз бўшлиғидаги яраларни ва узоқ вақтдан бери даволаб бўлмаган трофик яраларни даволаш учун ўсимлик таркибий қисмларига асосланган малҳам ишлаб чиқишди.

Олимларнинг сўзларига кўра, ўсимликка асосланган малҳам таркиби қон айланишини яхшилайди. Бундан ташқари, яра ҳудудида яллиғланиш реакцияларини камайтиради. Малҳам 2024 йил якунига қадар Россияда патентланиши кутилмоқда.

Малҳам ярани даволашни тезлаштиради, шунингдек қандли диабет билан касалланган беморларда учрайдиган узоқ муддатдан буён даволаб бўлмаган жароҳатларда ёрдам беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech