09:06 (10.11.2025)

382

2026 йилдан тиббиёт соҳасида иш шароити, ойлик ва рағбатлантириш тизими янгиланади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2026 йилдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чора-тадбирлар амалга оширилади.

Янги қарорга мувофиқ, келгуси йилдан:

✅ Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбат пули берилади;

✅ 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади, байрам ва дам олиш кунларида эса навбатчилик сақланади;

✅ Янги даволаш усулини жорий қилиб, ижобий натижага эришган шифокорлар БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот олади;

✅15 йиллик стажга эга ходимларнинг фарзандларига ОТМ бакалавриати контракт тўловининг 30 фоизи қоплаб берилади (БҲМнинг 15 бараваридан ошмаган ҳолда);

✅ Халқаро илмий журналларда мақола чоп этган шифокорлар учун барча харажатлар давлат ҳисобидан қопланади;

✅ 500 нафар тажрибали ходим учун уй-жой олишда ипотека дастлабки бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қопланади;

✅ Миллий аккредитациядан ўтган тиббиёт муассасалари ходимларига лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ойлик устама берилади;

✅ 3 йилдан ортиқ иш стажига эга ходимлар йилда бир марта давлат ҳисобидан юқори технологик тиббий ёрдам олади;

✅ 15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимлари учун ҳар йили республика санаторийларига бепул йўлланма ажратилади;

✅ Давлат хизматлари тўловлари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун икки баробарга камайтирилади.

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб тиббиёт соҳасини рағбатлантириш жамғармасига ҳар йили 100 миллиард сўм ажратиб, маблағларни индексация асосида молиялаштириб боради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech