08:47 (07.03.2025)
178
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.С. (муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган) фуқаро Д.Б. билан ўзаро тил бириктириб, 210 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, фуқаро Ф.А. (муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган) 500 дона “Зардекс” номли дори воситасини фуқаро Д.Б.га сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.