11:29 (13.02.2023)

2876

Савол-жавоб: антибиотиклар ҳақида бир оз

  • Мен шифокор буюрганидек, бир курс антибиотик қабул қилдим, аммо ҳеч қанча ўтмай яна касал бўлиб қолдим. Нима қилишим керак?

- Aгар инфекция қайтган бўлса, бу яхши белги эмас. Эҳтимол, бактериялар антибиотик дориларга мослашган ёки иммунитет заифлашиши фонида баъзи янги бактериал касалликлар юқиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бундай ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак. У даволаш курсини кўриб чиқади ва эҳтимол бошқа антибиотикни буюради.

  • Aгар тез-тез атибиотик қабул қилинса, у таъсир қилмай қолиши мумкинми?

- Албатта мумкин. Микробларнинг антибиотикларга чидамлилиги инсон саломатлиги учун жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади. Микроорганизмлар мутацияга учрайди, дориларга мослашади. Бу жуда хавфли. Масалан, ҳар йили 250 000 га яқин одам антибиотикларга чидамли сил касаллигидан вафот этади.

  •  Йилига неча марта антибиотик қабул қилиш организмга зарар қилмайди?

- Aнтибиотиклар витаминлар эмас. Антибиотиклар фақат шифокор буюрганида, белгиланган вақт оралиғида ва тартибда қабул қилиниши керак. Терапевт бактериал инфекцияда антибиотикларни ўтган вақт давомида неча марта қабул қилганингиздан қатъи назар буюради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech