11:58 (28.11.2024)
27
Соғлиқни сақлаш вазирлигига тизимни ислоҳ қилиш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши керак бўлган етти нафар туркиялик экспертдан иборат гуруҳ Ўзбекистонга жалб қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мутахассислра ҳукумат қарорига мувофиқ таклиф этилган.
Гуруҳ еттита асосий йўналиш бўйича ишлайдиган етти нафар мутахассисдан иборат:
Мутахассислар «юқоридаги еттита йўналиш бўйича катта халқаро тажриба ва малакага эга, ҳар бири тегишли йўналиш бўйича масъул этиб белгиланган», дейилади хабарда.
Гуруҳ раҳбари Ҳасан Чагил 1986 йилда Истанбул университетини тамомлаган. 2003−2013 йилларда Туркия тиббиётини трансформация қилишда бевосита иштирок этиб, асосий йўналишларга бошчилик қилган. Натижада қисқа муддатда мамлакат тиббиёти 2000 йиллар бошидаги аҳволи оғир соҳадан ривожланган тизимга айланди.
Ушбу мутахассис халқаро даражадаги экспертлик фаолиятини 2016 йилдан мустаҳкамлаган. Осиё ва Европанинг бир қатор Соғлиқни сақлаш вазирликларида тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича маслаҳатчилик фаолиятини давом эттирган.
Шу билан бирга, туркиялик экспертлар сафида тиббиёт соҳасида катта илмий салоҳият ҳамда амалий тажрибага эга Меҳмет Угурлу, Талган Кючюк, Муҳаммет Ёрнек, Меҳмет Эрсой, Ҳасан Багджи ва Мехмут Авджи ҳам бор.
Ҳозир улар жойларда бўлиб, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, уни янада ривожлантириш борасида ўз тавсияларини беряпти. Келгусида ана шу таҳлил, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, соғлиқни сақлаш тизимининг босқичма-босқич ислоҳотига оид қисқа, ўрта ва узоқ муддатли «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши режалаштирилган.