09:05 (28.11.2023)

985

Шамоллаганда асқатадиган тавсиялар

▪️ Эрталаб кунни иссиқ душ билан бошланг. Бу муолажа титроқни босишга ёрдам беради, буғ эса бурун бўшлиғини тозалайди.
▪️ Тўғри нонушта қилинг. Чунки иштаҳа бутунлай йўқолганда ҳам нонуштани ўтказиб юбориш ярамайди. 
▪️ Зарур муолажаларни ўтказиб юборманг. Нафас йўлларини тозалаш учун ингаляция қилинг. Пульс уришига ўхшаш бош оғриғи пайдо бўлса, парацетамол ёки бирор дори ичинг. Бош оғриғи катта эҳтимол билан, бурун беркилиб қолганидир. Агар томоқ оғриғи бошланса, уни оддий сувда чайинг ва қизаришнинг олдини олувчи сўрилувчи таблетка қабул қилинг.
▪️ Табиат қўйнида сайр қилиш жуда муҳим. Озроқ пиёда юриш мияни тозалашга ва иммунитетни оширишга ёрдам беради. Асосийси, ҳароратга мос кийиниб олиш даркор.
▪️ Тўйимли тушлик қилишни унутманг. Соғлом овқатланишнинг барча қоидаларига риоя қилган ҳолда тушлик тўйимли ва гўштли бўлиши зарур. Чунки оқсиллар иммун тизимини беқиёс даражада фаоллаштиради.
▪️ Кўпроқ суюқлик ичинг. Бу организмдан инфекцияларни қувиш имконини беради. Шунингдек, апельсин шарбатининг ижобий таъсири узоқ давом этади. 
▪️ Кечки овқат зираворли бўлсин. Чили қалампири, занжабил ва гармдорилар ўзининг вирусга қарши ва антибактериал хусусияти билан машҳур. Улар микроблардан халос бўлишга, шунингдек, нафас йўлларини тозалашга ёрдам беради.
▪️ Бўшаштирувчи ванна қабул қилинг. Бу оғир кундан сўнг мукаммал дам олишга ва кучни тиклашга кўмакчи вазифасини ўтайди. Уйқу олдидан нафас йўлларини очиб олишдаги яна бир буғли восита ҳисобланади.
▪️ 8 соатдан кам бўлмаган соғлом уйқуга эътиборли бўлинг. Тобингиз қочса, организмингиз ўзини тиклаб олиши учун кўпроқ дам олишга ҳаракат қилинг. Иммун тизими кўнгилдагидек фаолият олиб бориши учун доимий ва соғлом уйқу зарур.

Муҳими, мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини кўтаришдир. Бунинг учун иммун тизими учун фойдали маҳсулотларларни истеъмол қилиш зарур. 

Лимон
Уни майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда самара беради.
Наъматак
Наъматак шарбати, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали. 
Кечқурун термосга ўн дона наъматак мевасини солинг ва қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи бу дамламадан ичиб юринг. Ушбу ичимлик иммунитетни кўтаради.
Тузланган карам
Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган пиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.
Пиёз
Пиёз табиий антибиотик ҳисобланади. 
Саримсоқ
Шамоллаш ва вирусдан асрайди, юрак-қон томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.
Творог
Уй шароитида тайёрланган творог, айниқса, яхши фойда қилади. 
Тухум
Қайнатилган тухум таркибида А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К каби витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир каби фойдали микроэлементлар бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech