14:58 (27.12.2023)

1506

Биофармацевтиканинг олти йўналиши: янги даволаш усуллари қандай ишлаб чиқилмоқда

Boston Consulting Group (BCG) тадқиқот мақоласига кўра, технологик ютуқлар келгуси ўн йил ичида биофармацевтика саноати учун ўсишнинг асосий омили бўлади.

2023 йилда энг кўп сотиладиган олтита биофармацевтикадан тўрттаси янги усулларга асосланган. Ва 2027 йилга келиб, таҳлилчиларнинг фикрига кўра, янги даволаш шакллари пул кўринишида бозорнинг 58 фоизини эгаллайди.

BCG мутахассисларининг таъкидлашича, биофармацевтик инқилоб ҳозирда саратон ва бошқа жиддий касалликларни даволашда юз бермоқда. 18 та янги даволаш усули ишлаб чиқилди, уларни олти тоифага бўлиш мумкин. Буларга вақт синовидан ўтган, анъанавий паст молекуляр терапия, моноклонал антителалар, оқсиллар ҳамда пептидлар таъсирига асосланган нисбатан янги ишланмалар шунингдек, РНК препаратлари, оғир касалликларнинг ген ва ҳужайра терапияси ҳамда онколитик вирусларлар соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар киради.

Ҳозирги ишланмаларнинг аксарияти клиник фойдаланиш учун тасдиқлашга яқин. Бошқалари аллақачон бозорда анъанавий дорилар билан рақобатлашмоқда. Бундан ташқари, янги даволаш усуллари илмий-тадқиқот ишларининг молиявий ресурслари ва компанияларнинг кейинги тижорат сотувининг муҳим улушини тезлик билан эгаллаб бормоқда. Шундай қилиб, Boston Consulting Group маълумотларига кўра, дори воситаларининг "янги шакллари"нинг йиллик савдоси (мРНКдан ташқари) аллақачон 20 миллиард долларга етади. Ўз портфелидаги ана шундай дори воситалари туфайли биофармацевтика компанияларининг бозордаги умумий қиймати 300 миллиард доллардан ошиб кетган.

Мавзуга илмий жамоатчилик ва инвесторлар орасида қизиқиш ҳам катта: биргина 2021 йилнинг ўзида даволашнинг янги усуллари бўйича 100 мингга яқин илмий мақолалар чоп этилган, ишланмалар 150 миллиард долларга яқин инвестицияларни жалб қилган. Даволашнинг янги механизмлари соҳасида тадқиқот фаолияти марказлари AҚШ ва Европа ҳисобланади. Хитой ҳам ушбу пойгада мамлакатда жадал ривожланаётган биофармацевтика сектори туфайли фаол иштирок этмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech