15:00 (21.10.2024)

300

"Nozim-Abdullox Farm" МЧЖ ва “SHIFO NUR FARM” ХКга тегишли дорихона лицензиялари бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текширувда, Тошкент шаҳрида жойлашган "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Бошқарма томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларидаги текширувда эса Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган “SHIFO NUR FARM” ХКга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга ва "SHIFO NUR FARM" ХКга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияларини бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг туманлараро иқтисодий судларига киритган даъво аризалари суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга ва “SHIFO NUR FARM” ХКга берилган лицензия бекор қилинди.

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси юртимиздаги барча дорихона маъсулларини дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб ва шартларини бузилишига йўл қўймасликлари тўғрисида огоҳлантиради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech