14:15 (09.10.2022)
2666
Айни дамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида фуқароларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш мақсадида соғлиқни сақлаш, тиббиёт ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги оммавий қабул бошланди.
Оммавий қабулда иштирок этаётган "Dori-Darmon" АК Бошқарув раиси ўринбосари А.Камилов бошчилигидаги масъуллар ҳам аҳоли марожаатларига атрофлича жавоб бериб, имтиёзли, рецепт асосида дори воситалари олиш тартибини тушунтираяпти. Зарурий дори воситаларини олишда кўмаклашмоқда.