15:57 (13.11.2023)

1855

“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 10 ноябр куни “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда компания Бошқарув Раиси У. Салихбаева, раис ўринбосари А.Камилов, шунингдек, директорлар, бўлим бошлиқлари ва тизимдаги жамият раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибида:
1. Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида 2023 йилнинг 9 ойлик якуни бўйича тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши;
2.“Andijon Dori-Darmon” ва “Qashqadaryo Dori-Darmon” акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг жорий йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
3.Dori-Darmon" АКда жорий йил 9 ой давомида дори воситалари, тиббий буюмлар ва парафармацевтика маҳсулотларининг айланмаси, кирим ва чиқим бўйича таҳлили;
4. Иккинчи гуруҳ моддий бойликларини янгилаш режаси бўйича амалга оширилган ишлар;
5. Соҳага тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Компаниянинг молия директори в.в.б. И.Абдусаломов жорий йилнинг 9 ойлик якуни бўйича эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ахборот берди. Қайд этилганидек, 2023 йилнинг 9 ойи давомида компания ва тизимдаги жамиятларнинг умумий товар айланмаси 568,6 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 412,5 млрд. сўмни, чакана товар айланмаси 156,1 млрд.сўмни ташкил этди.

Шундан сўнг, "Andijon Dori-Darmon” АЖ раҳбари А. Аҳмаджонов ҳамда “Qashqadaryo Dori-Darmon” МЧЖ директори Қ.Сайдуллаевнинг жамиятларда 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Dori-Darmon" АКда жорий йил 9 ой давомида дори воситалари, тиббий буюмлар ва парафармацевтика маҳсулотларининг айланмаси ҳақида тижорат директори Нурали Ҳусанов маълумотлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларнинг товар айланмаси бизнес режа кўрсаткичларига нисбатан бажарилиши танқидий руҳда муҳокама қилинди. Иш ва савдо сифатини ошириш, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Йиғилишда компания фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech