17:56 (03.01.2025)

211

"Совуқ урган" сабзавотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфлими?

Юртимизда совуқ кунлар бошланди. Сабзавотларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Ўз навбатида бу каби маҳсулотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфлими, деган савол пайдо бўлади.

Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига – СанҚваН, ГОСТ (давлат стандарти), ташкилот стандарти асосан сақланишининг муайян талаблари белгиланган. Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва нормаларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим.

Совуқ тушиши натижасида бозордаги айрим сабзавот ва мева маҳсулотларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Бу маҳсулотлар ўзининг органолептик хусусиятлари – мазаси, таъмини йўқотади ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ҳам пасаяди.

Албатта, улар заҳарланишларга олиб келмайди, лекин барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва уларнинг муздан тушгандан кейин сақлаш муддатлари кескин камайиб кетади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари” 0027-22-сон СанҚваМнинг 79-бандида ҳам УОК (корхоналарда) муздан эритилган ва қайта музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини қабул қилишга рухсат этилмаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech