17:43 (03.04.2025)
327
Одатда, аллергияга қарши дориларга талаб март ойидан бошланади ва апрель-май ойларида юқори чўққисига етади. Яндекс қидирувида аллергияга қарши дори-дармонларга оид сўровлар сони ҳар йили ўртача 13% га ошади.
Яндекс сўровига кўра, аллергия билан оғриган беморларнинг 43 фоизи ҳар доим дори қутисида керакли дорилар бўлишини назорат қилади. Худди шунча инсон аллергия аломатлари пайдо бўлгандан кейин дори воситасини харид қилади. 14% эса сурункали касаллик сабаб дори воситаларини мунтазам сотиб олади.
Респондентларнинг 46 фоизи хариддан аввал шифокорнинг рецептини олишади, 32 фоизи қидирув тизимларидан, 29 фоизи эса дорихоналар сайтидан дорилар ҳақида маълумот излайди.
Шу билан бирга, деярли ярми (48%) сотиб оладиган дори воситасининг рекламаларини кўриб чиқади. Рекламаларда респодентларнинг 61 фоизи дориларнинг хусусиятларига, 54 фоизи нархига, 45 фоизи таркибига, 23 фоизи брендига, 22 фоизи чиқарилиш шаклига, 20 фоизи онлайн буюртма бериш имкониятига эътибор беради.
Иштирокчиларнинг деярли ярми (48%) аллергияга қарши дори-дармонларни онлайн харид қилади. Бунинг учун 26% онлайн дорихоналардан 16% эса тармоқли дорихоналар веб-сайтларидан фойдаланади.
Сўровнома натижаларига кўра, аллергияга қарши дори-дармонларни доимий равишда сотиб олувчиларнинг ҳар 10 тадан 8 таси кўпинча бир хил дори воситаларидан фойдаланади. Бироқ, уларнинг ярми дорини бошқасига алмаштиришга тайёр ёки аллақачон аналогига ўтишган. Аллергияга қарши воситалар ҳақида гап кетганда, фойдаланувчилар кўпинча дарҳол сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилишади. Агар дори керакли дорихонада бўлмаса, 64% уни бошқа қаердан сотиб олиш мумкинлигини қидиради ва 35% дарҳол аналогга ўтади. Биринчи қидирувдан бошлаб янги дори сотиб олишгача бўлган ўртача вақт 1 кун. Фойдаланувчиларнинг 25 фоизи эса қидирувни бошлаганидан кейин 14 дақиқа ичида буюртма беришади.
Яндекс онлайн сўровида 18-64 ёш оралиғидаги 2900 нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари иштирок этган.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: