09:00 (28.09.2023)

1778

ССВ: Энди тиббиёт талабалари робот-симуляторлар ёрдамида инсон омилисиз имтиҳон топширади

Юртимиз тиббий олий таълимида талабаларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш, уларнинг малакали кадр бўлиб етишишларини таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 

Бу борадаги янгиликлар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илм-фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмоилов маълумот берди.

— 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура босқичлари талабаларининг назарий ҳамда амалий билим-кўникмалари инсон омилисиз, махсус робот-симуляторлар орқали баҳоланади, — дейди Ў.Исмоилов.

Президентимизнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари учун уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан симулятор ускуналарини харид қилиш вазифаси белгиланган эди.

Муассасаларда ушбу ускуналарни ўртаниш ишлари олиб борилмоқда.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech